Сурхон воҳаси тарихига назар солар эканмиз, унинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида савдо йўллари муҳим ўрин тутганлигига гувоҳ бўламиз. “Буюк ипак йўлининг”нинг Ўрта Осиёдан, жумладан, Сурхон воҳасидан ўтганлиги бунга далилдир. Хусусан, бу ҳудуд ғарб ва шарқни боғловчи асосий халқалардан бири бўлганлиги сабабли унинг стратегик ўрнига юқори баҳо берилган. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: ”Сурхондарё вилояти – ўзининг иқтисодий салоҳияти, муҳим географик ўрни, табиий имкониятлари билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида аҳамиятга эга” [1, Б.279].